12:02 | 21.09.24
ЖИДУда Ўзбекистон ва Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми бошланди.
Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Ўзбекистон-Польша ишбилармон аёллари бизнес-форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Онлайн ва офлайн форматда ўтказилаётган форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик, идора ва ташкилотлар масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ходимлари, олимлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари ва бошқалар иштирок этмоқда.
Польша делегациясига Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска, Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раиси Алдона Михаляк ва Польша Аёллар лигаси ассоциацияси раисининг ўринбосари Сильвия Ружитска бошчилик қилмоқда.
Форумни Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева кириш сўзи билан очди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: