12:48 | 24.06.24
Жиззахда бедарак йўқолган 11- синф қиз ҳали ҳам топилмагани айтилди. Уни топишда ёрдам берганларга пул мукофоти ваъда қилинди.
Жиззахда мактаб имтиҳонига деб чиқиб кетган қиз уйига қайтиб келмагани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, қиз ҳали ҳам топилмаган.
Пахтакор тумани «Олтинкўл» маҳалласи Эргаш Жуманбулбул кўчасида яшовчи 2007 йилнинг 6 июль куни туғилган, тумандаги 4- сонли ўрта умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси Мусурмонова Чарос Камол қизи 2024 йилнинг 29 май куни соат 07:30 ларда яшаш уйидан мактабга имтиҳонга бораман деб чиқиб кетиб қайтиб келмаган.
Мусурмонова Чарос Камол қизини кўрганлардан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг 102 тизимига ёки, 72-353-13-56, 72-353-12-02, 99-556-60-76, 94-392-00-02 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ёки яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришлари сўралади.
Бедарак йўқолган шахс ҳақида маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланади ва пул мукофотига эга бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: