11:15 | 24.09.24
Ҳайдовчи машинага белгилангандан 8 нафар кўп йўловчи миндирган.
Жиззах вилоятида ҳаракатланиб кетаётган Damas тўхтатилиб ҳайдовчидан машинадаги йўловчилар сони сўралганда, у 11 нафар деб жавоб берган. Машинадаги йўловчилар туширилиб, санаб кўрилганда уларнинг сони 14 нафар экани маълум бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Маълумот ўрнида, Damas’да ҳайдовчидан ташқари 6 нафар йўловчи миндириш мумкин, қайд этилган ҳолатда эса машинада белгилангандан 8 нафар кўп йўловчи бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: