20:39 | 01.07.24

                       

Жиззахда 51 ёшли эркакни сигарет учун калтаклаб кетишди

Жиззахда 51 ёшли эркакни сигарет учун калтаклаб кетишди. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётганлар қўлга олинган.

Жиззахда ёш йигитлар 51 ёшли эркакни дўппослаб кетишган.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат тахминан 01 лар атрофида бир дўсти билан тўйдан қайтаётган фуқарони дўппослаб кетишган. Беморнинг яқинларининг сўзларига кўра, жанжал ёш йигитларнинг сигарет сўрашидан келиб чиққан.

«Ҳолат 12 да бошланиб, 4 гача давом этди. Буларни хонадонга киргазган. У ердан чиққандан сўнг, оёқ киймимиз қолиб кетди деб хонадонга қайтиб кириб, яна давом эттиришган. Яна камида икки соат тепиб, жароҳат еткизишган. Лекин нечи киши бўлганини билмайман. Бу номаълум бизга», — деди беморнинг яқини.

4 нафар фарзанднинг отаси 51 ёшли фуқаро Тошкент шаҳридаги қурилиш фирмаларидан бирида ишлаган. Уни шу куни 06:25 ларда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига олиб келишган.

«Барча текширувлардан кейин даволаниш учун нейрохирургия бўлимига ётқизилди. Ҳозирги ҳолати ўртача оғирликда», — деди шифокор.

Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, ушбу жиноятни содир этишга гумонланаётган Шароф Рашидов туманининг Умар маҳалласи ҳамда Зарбдор туманининг Ойбек маҳалласида яшовчи фуқаролар қўлга олинган. Хабарда гумон қилинувчиларнинг ёши кўрсатилмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: