15:11 | 04.07.24

                       

Жиззахда 6 йил олдин йўқолган аёл қидирилмоқда

Жиззахда 6 йил олдин йўқолган аёл қидирилмоқда.

Жиззахда 2018 йили йўқолган аёлга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Дўстлик тумани Чинобод МФЙ Халқобод кўчаси 5-уй 3-хонадонда яшаган Ишмуродова Дилбар Абдуғаниевна қидирилмоқда.

Ишмуродова Дилбар 2018 йил 13 апрель куни соат 13:30 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Алоҳида белгилари: бўйи 165-170 см, буғдой ранг, юзи чўзинчоқ, бурни ўртача катталикда, сочлари қора оқ оралаган, лаблари ингичка қалинликда, бошининг тепа ўрта қисмида эскидан ёрилгандан қолган жароҳати бор.

Мазкур бедарак йўқолган Ишмуродова Дилбар Абдуғаниевна тўғрисида маълумотга эга бўлган шахслардан 102, (72) 226-03-02, (72) 335-48-02, (94) 574-75-77 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: