16:18 | 09.09.24
Жиззахда шифохонадаги ойнала ва компьютерларни синдириб, жанжал кўтарган эркакларга 15 сутка қамоқ жазоси берилди (видео).
Жиззах вилоятидаги шифохоналардан бирига соат 23:40 атрофида бемор олиб келинган. Унинг олдига кўришга келган 3 та таниши, акалари шифохонада жанжал кўтарди.
Маълумотларга кўра, ўша вақтда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётгани сабаб ҳамшира бемор ҳақида батафсил бера олмаган. Оқибатда ака-укаларнинг жаҳли чиқиб, жанжал кўтарган. Ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компьютер экрани ва эшик ойнасини синдирган. Бундан ташқари, жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказилган.
Суриштирувларда бемор ўзига ўзи пичоқ билан жароҳат етказгани аниқланган.
Зўравонлар жанжални мастлик таъсирида қилганликларини айтган. Ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг, ҳамма зарарларни қоплашиб, ҳамширалардан узр сўраган.
Ҳозирда ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Жиззах шаҳар тумани судига юборилган. Суд ҳукмига кўра, 3 нафар ака-уканинг 2 нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: