8:18 | 11.07.24

                       

Жиззахда бир гуруҳ фуқаролар йўл қоидасини бузиб, таналарини машинадан чиқарди

Жиззахда бир гуруҳ фуқаролар йўл қоидасини бузиб, таналарини машинадан чиқарди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан чора кўрилган.

Жиззахда йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтганларнинг машдиналари жарима майдончасига жойлаштирилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда, 4 та машина иштирок этган видеолар тарқалган. Унга кўра, машиналарнинг ҳайдовчилари гуруҳ бўлиб ҳаракатланган, йўловчилар эса машинадан тана қисмини чиқарган. Ушбу ҳолат юзасидан маъсуллар томонидан тезкор суриштирув ишлари амалга оширилиб, транспорт воситаларини ҳайдаган ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилди ва транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди. Шунингдек, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда транспорт воситасидан тана қисмини чиқарган йўловчиларни шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уларга ёки улар вояга етмаган бўлса ота-оналарига тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат олиб борилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: