20:39 | 20.06.24

                       

Жиззахда боғча опа болаларни калтаклади

Жиззахда болаларни уриб ҳақоратлаган боғча опа ишдан бўшатилди (видео).

Жиззахда 16-ДМТТдаги тарбияловчи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 20 июнь куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 16-ДМТТда боғча опа болаларни калтаклаган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат тегишли маъсуллар томонидан ўрганилди. Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси  томонидан содир этилган. ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Хизмат текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: