13:30 | 22.06.24

                       

Жиззахда болаларни калтаклаган боғча тарбиячисига жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда болаларни шиппак билан калтаклаган боғча опага жиноят иши қўзғатилди (видео).

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги боғчада тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Болалар омбудсмани берган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, Ғаллаорол туманида жойлашган 16-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси К.М. (аёл) 13 июнь куни ўрта гуруҳ тарбияланувчилари хонасига келиб, гўёки шўхлик қилгани учун тарбияланувчилар 6 ёшли Т.Д., 5 ёшли А.А. ва Т.К. ва 3 ёшли Э.Э.ни танасининг турли жойларига қўли ва оёқ кийими билан урган.

ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Таъкидланишича, 21 июнь куни К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: