10:18 | 27.09.23 3685

Жиззахда BYD электромобиллари ва гибрид автомобиллари ишлаб чиқарилади

Келажакда ишлаб чиқариш қуввати 300 минг донага етказилади.

Жиззахда Хитойнинг BYD компанияси томонидан электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, кеча, 26 сентябр куни Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуанфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.

Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маҳсулот таннархини камайтириш учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларига ҳамда автомобилларни учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Ўзбекистонга BYD электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, BYD кўп тармоқли ишлаб чиқариш компанияси 1995 йилнинг февралида ташкил топган бўлиб, компаниянинг BYD Auto ва BYD Electronic каби икки йирик шўба корхонаси мавжуд. BYD автомобиллар, автобуслар, электр велосипедлар, юк машиналари, қуёш панеллари ва қайта зарядланувчи батареялар ишлаб чиқаради. Компания 2022 йилда электромобиллар сотуви ҳажми бўйича Tesla’ни ҳам қувиб ўтган. BYD 2023 йилнинг иккинчи чорагигача бўлган вақт давомида 352 минг 163 дона электромобил сотган бўлиб, бу дунё бўйича Tesla’дан сўнг иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Аммо BYD электромобиллари сотуви Tesla’никидан тезроқ ўсмоқда (ўтган йилга нисбатан 95 фоиз).


Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 893
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 290
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 479
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1193
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1504