23:15 | 18.06.24

                       

Жиззахда Cobalt ва Nexia машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда Cobalt ва Nexia машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бирининг ўнг елка суяги ўрта учлиги синиб, силжиган.

Жиззахда Cоbalt ва Nexia иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди.

Маълум қилинишича, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Cоbalt автомашинаси йўлига қарама-қарши томондан келаётган Nexia-1 русумли автомашина чиқиб кетган. Оқибатда, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ЙТҲ юзасидан Пахтакор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Пахтакор туман тиббиёт бирлашмасига бемор автоҳалокат оқибатида олиб келинди. Рентген текширув ўтказилиб, беморда ўнг елка суяги ўрта учлигини синиб силжигани аниқланди. Оғриқ қолдирувчи муолажалар ўтказилгандан сўнг, гипсли боғлам қўйилиб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг, бемор яшаш жойига юборилди», — деди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: