9:11 | 16.06.24

                       

Жиззахда Cobalt ёниб кетди

Жиззахда Cobalt ёниб кетди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди (видео).

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати Cobalt автотранспортининг матор ва салон қисми ёнгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:50 ларда, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998 км.да, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cобалт русумли автомашинада электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, матор ва салон қисми ёнган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Терговга қадар текширув туман ФВБ томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: