20:57 | 11.09.24

                       

Жиззаҳда даҳшатли автоҳалокат содир бўлди

Жиззаҳда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи даҳшатли автоҳалокат содир қилди. Қурбонлар бор (видео).

Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, катта тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўз йўлидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 сентябрь куни содир бўлган.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлган.

Аниқланишича, Nexia ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашган. Оқибатда Nexia’нинг 42 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, унинг 66 ёшли йўловчиси эса шифохонада вафот этган. Ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: