10:30 | 28.09.24

                       

Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

Жиззахнинг Ғаллаорол туманида «Камаз» бутунлай ёниб кетди. Ҳодисага двигателдаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Ғаллаорол туманида ҳаракатланиб кетаётган «Камаз» юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.  

Маълум бўлишича, 27-центябр куни Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1029 километрида ҳайдовчи «Камаз» русумли юк машинасида Тошкентга кетаётган бўлган. 

Шу пайт автомашинанинг двигатель қисмида қисқа туташув вужудга келганлиги сабабли ёнғин чиққан. Бунинг оқибатида юк автомашинаси тўлиқ ёнган. Ёнғин оқибатида ҳайдовчи ва бошқа шахсларга тан жароҳати етмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: