18:13 | 06.08.24
Жиззахда қамоқхона бошлиғи маҳбуснинг жазосини енгиллаштириб бериш эвазига 10 минг доллар пора сўради.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов ИИБ вақтинча сақлаш қамоқхонаси бошлиғи хибсда сақланаётган шахсга ташқаридан ёрдам кўрсатиб келганлиги аниқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, у қамоқдаги шахсга озиқ-овқат, яқинлари билан телефон орқали сухбат ташкил этиб бериш эвазига 400 АҚШ доллари олган. Бундан ташқари у таниш адвокатлари орқали айбланувчининг жазосини енгиллаштириб бериши эвазига 10 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Фориш тумани судида кўриб чиқилди.
«Адолатли ҳукм эълон қилишингизни сўрайман ва умид қиламан. Ҳамда қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо беришингизни сўрайман. Бошқа гапим йўқ», — деб айтган ҳодим.
Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 59 моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 моддаси (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) билан 2 йил 6 ой мансабдан четлаштирилиб, 6 йил 6 ойга қамалди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: