11:44 | 17.09.24
Шавкат Мирзиёев мақтаган «Gold fish agro» кластери иш бошқарувчиси собиқ ходимининг ўлимига сабабчи бўлди.
Жиззахдаги «Gold fish agro» кластери иш бошқарувчиси ўзининг собиқ ходими, қоровул бўлиб ишлаган эркак ва унинг акасини кўриб қолган, деб хабар берди Bugun.uz манбалари.
Иш бошқарувчи уларни меҳмондорчиликка таклиф қилган. Ўзининг машинасида (ҳайдовчиси бошқарувида) ака-укаларни олиб кетган.
Йўлда «‘Ямаха’ қайиқнинг моторини ва 800 кг балиқларни ўғирлаб сотгансан» деб, уни ўғирликда гумон қилиб,
қадр-қимматини камситиб, қўли билан орқага қаратиб уриб тан-жароҳат етказган. Оқибатда собиқ қоровул автомашинадан катта йўлга ўзини ташлаб юбориб, воқеа жойида вафот этган.
Эркак ЖКнинг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олинган.
Маълумот учун, 2021 йил 21 октябрь куни Президент «Gold fish agro» балиқчилик кластери фаолияти билан танишган.
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш деяпмиз, ҳар бир хонадонда даромад манбаи яратишни ўйлаяпмиз. Мана тайёр лойиҳа. Шундай ҳовузларни етказиб бериб, тартиб-қоидасини ўргатиб, уй шароитида балиқ боқишни кўпайтириш керак», – деган эди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: