13:18 | 27.09.23 1940

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида катта ҳажмдаги юк машинаси мунтазам Йўл-патрул хизмати масканида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Маълум қилинишича, Жиззах вилояти, Зомин туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-376 автомобил йўлида жойлашган «Яккабоғ-15» мунтазам ЙПХ масканидан катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ҳаракатланиб ўтаётган вақтда мазкур жараён атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган.

Ушбу видео эса тармоқларда гўёки юкнинг тепа қисми ЙПХ масканидаги устунга тегиб қолганлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқатилган.

ЙҲХХнинг билдиришича, бундай хабарлар асоссиз бўлиб, юк машинаси ЙПХ постидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда, масъул ходимларнинг назорати остида эҳтиёткорлик билан олиб ўтилаётган бўлган. Ўтказиш жараёнида атрофдаги бирор жиҳоз ёки ортилган юкка зиён етмаган.

«Ижтимоий тармоқдаги айрим саҳифа эгаларидан ҳар қандай ҳолат ва жараён тўғрисида асосли ва тўлиқ маълумотга эга бўлмай туриб, турли изоҳлар билан тарқатмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда самолёт пиёдалар кўприги остида тиқилиб қолганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 911
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 850
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 529
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 436
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1137
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 933