20:39 | 18.06.24

                       

Жиззахда катта маблағ эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Жиззахда Америкага юборишни ваъда қилиб, йигитни Жанубий Африкага жўнатиб юборган фирибгар ушланди. У бу иши учун аввалдан 14 минг АҚШ доллари олган.

Жиззахда фуқарони алдаб Жанубий Африкага юборган эркак ушланди. Бу ҳақда Жиззах ИИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳрининг «Хайробод» маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи А.Я. Америкага ишлашга юборишини айтиб, 14 минг 300 АҚШ доллари олгани, лекин фарзандини Жанубий Африкага жўнатганлигини билдирган.

Ҳозирда аризачининг ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетган. Жиноятчи А.Я. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6 минг 700 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён этган.

Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, 6 минг 700 АҚШ долларини олган А.Я. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: