15:21 | 02.07.24
Жиззаҳда маст эркак ўзи билан бирга ичган танишини машинада босиб кетди. У шериги билан воқеа жойидан қочиб кетган (видео).
Жиззах вилоятида киракашлик билан шуғулланиб келган Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бирга ичган танишининг бирини босиб кетиб, бошқа бир шериги билан жиноятни яширишга уринди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 7 январь куни Зомин туманида киракаш қарз ундириш ташвишида юрган танишини манзилига олиб борган. Бу орада машинага яна бир ҳамқишлоғи ўтирган. Улар спиртли ичимлик ичиб, зиёфат учун дала майдонини танлаган. Ҳайдовчи кимдир билан телефонда гаплашиб, жаҳл устида машинани орқага ҳайдаган. Шу пайда машинанинг орқасида ётган йўловчилардан бирининг боши жароҳатланган.
Киракаш бу хатти-ҳаракатидан қўрқиб кетиб, жабрланувчини ташлаб кетишга қарор қилган. Шу боис ҳайдовчи ёнидаги яна бир шеригини жабрланувчи ҳушига келгач, ўзи кетишига ишонтирган. Орадан бир оз вақт ўтган, воқеа гувоҳини кимдир сўраса, уни бекатда қолдирганини айтишига кўндирган.
Ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Зомин тумани судида кўриб чиқилди. Суд мажлисида ҳайдовчи эътиборсизлиги сабаб бир инсон ҳаётига зомин бўлганини, унга тиббий ёрдам ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмаганини тан олиб, кечирим сўраган.
Судланувчига Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.