20:39 | 16.06.24

                       

Жиззахда ноқонуний равишда балиқ овлаган шахс аниқланди

Жиззахда ноқонуний равишда балиқ овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У табиатга қарийб 308 млн. сўм зарар еткизган.

Жиззах ИИБ матбуот хизмати ноқонуний равишда 181 дона оқсила балиғини овлаган фуқаро қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Фориш туманининг «Учқулоч» маҳалласида яшовчи У.А. Айдар-Арнасой кўлидан ноқонуний равишда 181 дона оқсила балиғини овлаган. Оқибатда, ҳуқуқбузар ҳайвонот дунёсига 307 миллион 707 минг сўм зарар етказган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: