20:39 | 02.08.24
Жиззахда ноқонуний тарзда дори савдоси билан шуғулланганлар ушланди. Улар 31 минг дона дорини сотаётган вақтида қўлга тушган.
Жиззах вилоятида ҳужжатсиз дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Э. ва А.С. фуқаро М.Х. тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 31 минг дона “Natriy xlorid 0.9%” дори воситасини 8 000 АҚШ доллари ва 37,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: