11:35 | 23.09.24
Жиззахда ота чет элга чиқиш чекловини олиб ташлаш мақсадида фарзанди учун 50 млн сўм алимент тўлаб берди.
Ундирувчининг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун, улар вояга етгунига қадар қарздор Р.М.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган, деб хабар берди МИБ ахборот хизмати.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим томонидан ижро ҳаракатига киришилган. Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг Республика ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилган.
Қарздор жорий йилнинг сентябрь ойида Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига келиб, чет элга чиқишга зарурати борлигини билдирган.
«Шунда Бюро ходимлари томонидан қарздорга унга нисбатан ўрнатилган чекловларни бекор қилиш асослари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Қарздор ота ўзи томонидан фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган 50 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлади. Шу муносабат билан, ота томонидан суд қарори талаби бажарилганлиги инобатга олиниб, унинг чет элга чиқиш ҳуқуқига нисбатан ўрнатилган чеклов бекор қилинди», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: