13:49 | 25.06.24

                       

Жиззахда «Қуръони карим»дан дарс берган ўқитувчи жазоланди

Жиззахда болаларга «Қуръони карим»дан дарс берган ўқитувчи жазоланди. У аввал ҳам шу иши учун жавобгарликка тортилган.

Жиззахда болаларга «Қуръони карим»дан дарс берган ўқитувчига ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Bugun.uz ҳолат юзасидан ўтказилган суд иши ҳужжатлари билан танишди.

Маълум бўлишича, судланувчи 2020 йилда араб тилини ўқитиб келган. У махсус рухсатномаси бўлмагани учун жавобгарликка тортилган. Шундан сўнг, у ўзига хулоса чиқармасдан, 2023 йил ёз ойларидан 2024 йил февралгача тегишли рухсатсиз «Қуръони карим», Аҳмад Ҳодий Мақсудий каламига мансуб «Муаллими Соний» номли китобларидан диний сабоқ бериб келган. Ўқувчилардан «Муаллими Соний» китоби ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, ўқув маркази ташкил этилганига 4 йил тўлгани муносабати билан ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб турли хил нашид, қўшиқ ва шеърларни айтиш учун тайёрлантирган.

Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: