11:33 | 16.06.24
Жиззахда уйга бостириб кириб, ўғрилик қилган шахслар қўлга олинди. Улар уй эгасининг иш ҳужжатлари ва телефонини ўғирлаган.
Жиззахда босқинчилик содир этганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Ғаллаорол туманининг «Гулистон» маҳалласида яшовчи Э.Э.нинг турар жойига босқинчилар кириб, мазкур оиланинг аъзоларини қўрқитиш йўли билан 3 дона уяли алоқаси ҳамда Э.Э.нинг иш фаолиятига оид ҳужжатларни олиб кетган.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу қонунбузарлик жабрланувчининг маҳалладоши Д.Л. ҳамда Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Хосиён» маҳалласида истиқомат қилувчи М.К. томонидан содир этилгани аниқланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: