18:00 | 14.06.23
Ёнғин натижасида бинонинг 180 квадрат метр майдони зарарланган
Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйда 14 июн куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳар «Халқобод» МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБ Навбатчилик қисмига соат 05:00 да хабар келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ҳудудни соат 05:15 да ўраб олишган ва соат 06:00 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 180 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. 400 квадрат метр майдон эса сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: