23:28 | 11.09.24

                       

Жиззахдаги машҳур ресторан аукционга чиқарилди

Жиззахдаги машҳур ресторан 550 000 доллар қарзи сабабли аукционга чиқарилди 

МИБ ахборот хизмати Ғаллаоролдаги машҳур ресторан 550 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарз сабабли, аукционга чиқарилгани ҳақида Bugun.uz’га хабар берди.

Бюронинг Ғаллаорол туман бўлимига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг МЧЖ дан банк фойдасига 550 000 доллар кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жамият қарздорликни ихтиёрий тўламаганлиги сабабли, унга тегишли Ресторан ва савдо дўконлари хатланиб, электрон-онлайн аукционига савдога чиқарилди.

Келгусида сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: