11:33 | 19.06.24

                       

Жиззахлик эркак бировни Америкага юборишини айтиб, Африкага жўнатиб юборди

Жиззахлик эркак бировни Америкага юборишини айтиб, Африкага жўнатиб юборди.

Жиззах шаҳрида фуқарони АҚШга ишлашга юборишини айтиб, Жанубий Африкага юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, Жиззах шаҳрининг «Хайробод» маҳалласида яшовчи И.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғли М.Т.ни Шароф Рашидов туманининг «Хайробод» маҳалласида истиқомат қилувчи А.Й. Америкага ишлашга юборишини айтиб, 14,3 минг доллар олгани, лекин фарзандини Жанубий Африкага жўнатганини билдирган.

Шунингдек, аризачи ўғли М.Т. Африкада чорасиз қолиб кетгани, ўз навбатида А.Й. ундан вазиятни ўнглаш учун яна 6,7 минг доллар талаб қилаётганини баён этган. Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир ўтказилиб, 6,7 минг долларни олган А.Й. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: