11:31 | 20.09.23
У минтақа давлатлари раҳбарлари билан учрашувда бунга ишора қилди.
Кеча, 19 сентябр куни Марказий Осиё давлат раҳбарлари ва АҚШ президенти Жозеф Байден ўртасида C5+1 форматидаги илк саммит бўлиб ўтди. Унда Байден яқин орада Марказий Осиё давлатларидан бирига ташриф буюриши мумкинлигига ишора қилди.
Қайд этилишича, АҚШ президенти мазкур учрашувни «кўп йиллик ҳамкорликни қуриш учун тарихий лаҳза» деб атаган.
«Бугун биз ҳамкорликни янги чўққиларга олиб чиқмоқдамиз», дейди у.
Байденнинг таъкидлашича, ушбу саъй-ҳаракатлар терроризмга қарши курашдаги ҳамкорликни кучайтириш, АҚШнинг минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги молиялаштиришини кўпайтириш, АҚШ хусусий сектори билан янги бизнес алоқалари ва янги муҳим минераллар диалогининг салоҳиятини ўз ичига олади.
Байден нутқининг якунида Марказий Осиё давлатларидан бирига тез орада ташриф буюриш истагига ишора қилган.
«Тез орада сизлар билан яна кўришишни интиқлик билан кутмоқдаман. Эҳтимол, мамлакатларингизнинг бирида», – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев, шунингдек, кеча 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида ҳам нутқ сўзлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: