14:51 | 05.10.23 914

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги Марказий Осиё эко-оромгоҳининг ёпилиш маросимида қатнашди

Эко-оромгоҳда 1-5 октябр кунлари Экология вазирлиги ташаббуси билан бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд шаҳрида Марказий Осиёнинг бешта давлатидан ташриф буюрган 60 нафар ёшлар эко-оромгоҳга йиғилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун, 5 октябр куни эко-оромгоҳнинг ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбирга «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Маълум қилинишича, БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — COP-28’га бағишланган Марказий Осиё эко-оромгоҳининг ёпилиш маросимида Зироат Мирзиёевадан ташқари UNICEF ижрочи директори ўринбосари Тед Чаибан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова, БМТ тузилмалари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Маълумот учун, Марказий Осиё ёшлар экологик оромгоҳи 1–5 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича Марказий Осиё стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Оромгоҳда 5 та мамлакатдан келган 60 нафар экофаол, олимлар ва хорижий ташкилотлар вакиллари Марказий Осиёнинг барқарор ривожланиш маданиятини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди.

«Таъкидлаш жоизки, эко-оромгоҳда ёш экофаоллар дунёни янада яхшироқ қилиш, экологияни асраш йўлида бирлашишди. Хусусан, Экология вазирлиги ҳузурида Ёшлар қўмитасини ташкил этиш, ишлаб чиқилган қоидалар ва атроф-муҳит дастурлари бўйича овоз бериш ҳамда фикр билдириш имкониятини яратиш, ишга жойлашиш ва университетга кириш вақтида волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш, йўқолган ўсимликларнинг ўрнини қоплаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш учун сунъий ўрмонлар барпо этиш, экостартапларни молиялаштириш орқали зарарли чиқиндиларни камайтириш, электромобиллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг катализаторларини яхшилаш каби муҳим таклифларни илгари суришди», дейилади хабарда.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Эко-оромгоҳ якунида тадбир қатнашчилари томонидан «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазилиб, эсдалик нишонига имзо чекилган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эко-оромгоҳда байроқ кўтариш маросими ўтказилиб, унда экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам қатнашганди. Шунингдек, оромгоҳ давомида ёшлар томонидан экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ташаббуслар илгари сурилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1058
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 899
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 549
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 463
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1167
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 957