12:32 | 17.10.23 982
«Ўзтемирйўлконтейнер» нинг 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш тўхтатилди
Эндиликда «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ «Темирйўлкарго» АЖ сифатида қайта ташкил қилинади.
«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ устав капиталидаги 35 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш жараёнлари тўхтатилди, бу ҳақида Давлат активларни бошқариш агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Темир йўл транспорти соҳасининг бизнес жараёнларини рақамлаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш ва республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юк ташишда таннарх ва харажатларни камайтириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг корхоналари ислоҳ қилинмоқда. Ушбу жараёнда «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ «Темирйўлкарго» АЖ сифатида қайта ташкил этилади.