14:56 | 09.09.24

                       

Ўзбекистонда БҲМнинг янгиланган миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори оширилади.

«Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги президент фармони эълон қилинган эди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм;
  • Базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, «Мурувват» интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга,
  • бюджет ташкилотлари бошқа ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: