16:35 | 16.11.24

                       

Хипчин билан жазоланган болалар видеоси тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Видеодаги ҳолат Тожикистонда олингани аниқланди, болаларни савалаган эркак эса уларнинг тоғаси бўлиб чиқди.

Ижтимоий тармоқларда 5 нафар вояга етмаган бола кадр ортидаги эркак томонидан хипчин билан саваланиб, уларга ота-онасини чақиришини мажбурлар айтилган тарқалган видео бўйича Болалар омбудсмани маълумот берди.

Видеодан скрин

Видеодаги ҳолат Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида содир бўлган. Текширувларга кўра, болаларнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган, болалар эса уларнинг тоғаси қўлида қолиб, зўравонликка учраган.

Қайд этилишича, Тожикистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилаяпти.

Маълумот ўрнида, Хатлон вилояти Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудуди бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани билан туташган. Ушбу ҳудуд аҳолисининг 70-75 фоизи ўзбек.