19:13 | 15.11.24
«Агробанк» ходимлари фирибгарлар билан тил бириктириб, номига кредит расмийлаштирилган аёлдан банк қарзни ёпишни талаб қилиб келган.
Қашқадарё вилоятида фирибгарлар фуқаро номига сохта ҳужжатлар қилиб, 30 миллион сўм кредит расмийлаштирган. Жиноятчилар судда айбдор деб топилган, бироқ «Агробанк» қарздорликни аёлдан талаб қилишда давом этган.
Кредит 2021 йил июнь ойида, муқаддам судланган фуқаро А.Т. ҳамда банк ходимлари ва таъминотчи корхона билан тил бириктирилиб, сохта ҳужжатлар орқали аёл номига расмийлаштирган. Суд ҳукми билан жиноятчиларга тегишли жазо тайинланган.
Ҳолат Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) назоратига олиниб, Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакил томонидан иш ҳужжатлари қайта ўрганилган.
Қашқадарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган ажримга кўра, мурожаатчи аёл «Агробанк» Нишон филиали иши бўйича фуқаровий даъвогар деб тан олиниб, фирибгарлик йўли билан олинган 30 миллион сўм зарар судланган А.Т.дан банк фойдасига ундирилиши белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: