9:35 | 16.11.24

                       

Шавкат Мирзиёев ҳузирида энергия таъминоти бўйича йиғилишда қишга тайёргарлик муҳокама қилинди

Президентга қишда истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режаси ва бу йўналишдаги захиралар ҳақида маълумот берилди.

15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда куз-қиш мавсуми учун тайёргарлик, захиралар яратиш, истеъмолчиларга энергия етказиб бериш бўйича режалар муҳокама қилинди.

  • Қиш мавсумида истеъмолчиларга 21 миллиард куб метр газ етказиб бериш режалаштирилган.
  • Ижтимоий муассасалар ва корхоналар учун алоҳида захиралар ажратилган.
  • Туман ва маҳаллалар миқёсида энергия узилишларини олдини олиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Президент йўқотишларни камайтириш учун газ ҳисоби ва назоратини кучайтириш ҳамда газни тежаш бўйича мавжуд имкониятларни бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилишни топширди.