14:04 | 06.09.22
Апелляция аризаларини кўриб чиқиш 7 сентябрдан бошланади
Давлат тест маркази 6 сентябрь куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилиш якунланишини маълум қилди.
27 август куни 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилилганди. 28 августдан эса тест натижаларидан норозилардан аппеляция аризаларини қабул қилиш бошланган. Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган эди.
Қайд этилишича, апеллация аризаларини қабул қилиш «My.dtm.uz» сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва 6 сентябрь аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.
Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим. Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: