15:37 | 09.11.24
Россияда наркотик моддаси савдоси билан шуғулланган 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Чувашиянинг Ибреси тумани суди 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини йирик миқдорда наркотик моддаларни сақлаш ва сотишга уринишда айбдор деб топиб, 8 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда Чувашия Республикаси прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Суд маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 23 июлида судланувчи Москва вилоятидан бир килограммдан ортиқ синтетик наркотик моддаларни олиб, Ульяновск вилоятига етказишни режалаштирган. Аммо Ибреси тумани ҳудудидаги М-12 йўлида унинг Volkswagen Polo автомобили полиция томонидан тўхтатилиб, унда сақланган наркотиклар мусодара қилинди.
Суд Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний равишда наркотик моддаларни сақлаш ва сотишга уринишда айбдор деб топди ва уни қаттиқ режимли колонияда 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: