15:58 | 06.09.22
Шунингдек, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда автомобиль люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитлар видеоси юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро «Hyundai Santafe» русумли транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалган.
Аниқланишича, 2 сентябрь куни 20 ёшли ҳайдовчи А.О. «Hyundai Santafe» русумли автомашинани Шайхонтохур туманида бошқариб кетаётган вақтида, машина ичида ўтирган 23 ёшли йўловчи А.А. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Бундан олдин Тошкент вилоятида «Gentra» йўловчиси люкдан танасини чиқариб ҳаракатлангани, Тошкентда фуқаро танасини машина ойнасидан чиқариб, «съёмка» қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чирчиқда танасини машина ойнасидан чиқариб олган йўловчи қизга чора кўрилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: