20:46 | 06.09.22
Унга саккизта ҳарбий самолёт ҳамроҳлик қилган
Тайван 5 сентябрь куни Хитой ҳарбий разведкачи дрони ўзининг ҳаво мудофаа зонасига кирганини маълум қилди. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.
Тайпей Мудофаа вазирлиги томонидан «BZK-007» деб аниқланган дрон саккизта Хитой ҳарбий самолёти билан бирга оролнинг ҳаво мудофаа зонасининг жануби-ғарбий бурчагини кесиб ўтган. Хитой сўнгги икки йил ичида Тайваннинг жануби-ғарбий ҳаво ҳудудига киришни кескин оширган. Аммо ҳарбий дронлардан фойдаланиш камдан-кам ҳолатларда учрайди.
Тайван ҳарбийлари бундай ҳолатни охирги марта 2020 йил октябрда, Хитой парвозлари частотаси ҳақидаги маълумотларни эълон қила бошлаганидан бир ой ўтиб аниқлаганди.
Шу билан бирга, 5 сентябрдаги ҳодиса тайванлик аскарларнинг ўтган ҳафта Хитой учувчисиз учиш аппаратини уриб туширганидан кейин содир бўлган. «BZK-007» узоқ масофаларга парвозларни амалга ошириши мумкин бўлган мураккаб разведка дрони ҳисобланади.
Аввалроқ Тайван биринчи марта Хитой қирғоқлари яқинида дронни уриб туширганди. Шунингдек, Хитой АҚШдан Тайван билан алоқаларни тўхтатишни талаб қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: