15:10 | 06.09.22
Қайд этилишича, мамлакатда ХТМ метедологияси асосида аниқланади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил этилиши айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари ва жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган методология асосида аниқланади. «Меҳнат, бандлик ва меҳнатдан тўлиқ фойдаланиш статистикаси тўғрисида»ги резолюсияга мувофиқ, ишсизликнинг стандарт таърифланишига меҳнатга лаёқатли ёшдаги, ишсиз, иш излаётган барча шахслар киради.
Меҳнат ресурлари баланси тасдиқланган методологияга асосан ҳар чоракда ишчи кучи кузатувлари ўтказиш асосида ҳисоблаб чиқилади. Сўровномада ҳар чоракда камида 100 та туман (шаҳар)да 500 та маҳалла, 5 мингта уй хўжалиги ва 30 мингга яқин фуқаролар қамраб олинади. Сўровнома натижалари «SsPro» ва «SPSS» электрон дастурларга киритилади. Сўнг тизимдаги алгоритм орқали сўров натижалари тадқиқот ўтказилмаган туман (шаҳар)ларга экстрополясия қилинади. Ҳисобланган кўрсаткичларга асосан Меҳнат ресурслари баланси ишлаб чиқилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони 19 миллион 453,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошган.
Таъкидланишича, меҳнат ресурслари иккита қисмга бўлинади: иқтисодий фаол аҳоли ва иқтисодий нофаол аҳоли.
Ҳозирги кунда иқтисодий фаол аҳоли сони 15,1 миллион кишини ёки меҳнат ресусларининг 77,6 фоизини ташкил этади (ўтган йилга нисбатан +114,9 минг кишига кўп), шундан, иқтисодий фаол аҳоли — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар сонидан иборат кўрсаткич.
Меҳнат билан банд бўлганлар сони 13 миллион 773,6 минг киши этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга (+261,3 минг кишига) ошган.
Меҳнат билан банд бўлган аҳоли расмий ва норасмий секторга ишлаётган ва хорижий давлатларга ишлаш учун кетганларга ажралади. Расмий секторда банд аҳоли сони 6 миллион 74,4 минг кишини ёки банд аҳолининг 40,2 фоизни ташкил этади (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга ёки +240,6 мингга ошган). Расмий секторда банд бўлганлар сони Давлат статистика ва Солиқ қўмиталари ҳамда Меҳнат вазирлиги маълумотлари бўйича аниқланади. Бунда:
Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 миллион 690,3 минг кишини ёки банд аҳолининг 37,7 фоизини ташкил этади (ўтган йилга нисбатан 8,2 фоизга ёки -507,5 минг кишига камайган). Норасмий секторда банд бўлганларга меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан меҳнат қилаётган ҳамда ижтимоий солиқ тўламасдан тадбиркорлик қилаётган шахслар киради. Хусусан:
Хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 миллион 8,8 минг кишини ёки банд аҳолининг 13,3 фоизини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига (пандемия даврига) нисбатан 528,2 минг кишига ошган.
Хорижда ишлаётганлар – Давлат персоналлаштириш маркази, божхона, ички ишлар органлари, Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги ва чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар асосида шакллантирилади. Ишга жойлашишга муҳтож шахслар 1 миллион 326,6 минг кишини ташкил этади, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолига нисбатан 8,8 фоизни ташкил этади (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайган).
16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида эса 12,8 фоизни ташкил этади.
Республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 миллион 353,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоиз (38,8 минг киши)га ортиши кузатилган.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ўқувчилар ва талабалар, болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар, уй бекалари ва ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар. Бунда:
«Жаҳон тажрибасида аксарият давлатларда ишсизлик даражаси Ўзбекистон каби Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида сўровнома ўтказиш орқали аниқланади. Ишсизлик даражаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: ишсизлик даражаси = (ишсизлар сони / ишчи кучи сони) * 100%. (Бунда ишчи кучи = бандлар сони + ишсизлар сони). Жаҳон тажрибасига кўра 4–6 % даражасидаги ишсизлик иқтисодиёт учун ишсизликнинг табиий даражаси ҳисобланади», — дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда оилаларнинг даромад манбаи яратилиши тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан «оғир» маҳаллалар белгиланиши, уларда тадбиркорликни ривожлантириш учун «ўсиш нуқталар» аниқланиб, ҳар бир тадбиркорлик йўналишига «етакчи» тадбиркорлар бириктирилиши айтилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: