17:41 | 06.09.22

                       

Ўзбекистонда ёз мавсимида сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисада 142 киши вафот этди

Сувда чўкканларнинг 45,3 фоизи вояга етмаганлар бўлган

Ўзбекистонда 2022 йил ёз мавсумида 142 нафар фуқаро сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисада вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати АОКАда бўлиб ўтган брифингда хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодисалар 51 ҳолатда чўмилиш тақиқланган, рухсат этилмаган, чўмилиш учун шароит бўлмаган, хавфли сув ҳавзаларида чўмилганлик оқибатида, 85 ҳолатда эса эҳтиётсизлик натижасида юзага келган. Сувда чўккан фуқароларнинг 45,3 фоиз вояга етмаганларга тўғри келиши маълум қилинган.

Шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган 85 кишининг чўкиши дарёлар, каналлар ҳамда ариқларнинг устидаги сув, газ, чиқинди оқава сув қувирларидан йўлни қисқартириш мақсадида кўприк сифатида фойдаланиб ўтишлари ҳамда сув ҳавзалари қирғоқ бўйларида хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганлики сабабли юз бергани айтилган.

Аввалроқ Фарғонада 29 ёшли йигит каналга чўкиб кетгани ва Наманганда 13 ёшли бола Норин дарёсига чўккани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: