17:55 | 06.09.22

                       

Ўзбекистонда дарсликлар фақат жорий ўқув йили учун бепул бўлиши маълум қилинди

Бекор қилинган ижара тушумлари ўрнини қоплаш учун бюджетдан 500 млрд сўм ажратилади

Мактаб дарсликлари ижара пулининг бекор қилиниши фақатгина жорий йил учун тақдим этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комиловга таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: Республика таълим маркази

Келтирилишича, мутасадди дарсликлар учун ижара ҳақи тўлаш йиллар давомида бўлиб келаётган жараёнлигини қайд этиб, китоб чоп этилиши учун давлат бджетидан маблағ ажартилишини, унинг ярми бюджетдан, қолган ярми эса ижара тушумларидан тўлдирилишини таъкидлаган.

«Бу 18−20 йил давомида бўлиб келаётган иш. Маълмуот тариқасида бир нарсани айтаман, давлат бюджети тўғрисидаги қонун бор. Қонунда кўрсангиз китоб жамғармасининг бюджети тасдиқланган. Яъни бу йил 1,1 трлн сўмга китоб чоп этилиши керак, шундан 605 млрд сўми давлат бюджетидан йўналтирилади, қолгани жамғарма маблағлари. Қонунчиликка кўра, жамғарма маблағлари бу ижара тушумларидан шаклланади. Яъни ҳар йилнинг бошидан, бу йилнинг ўзида ҳам 500 млрд ижара тушумидан қопланиши керак эди. Президент томонидан инсон қадри учун аҳолига, вазирлик ходимларига енгиллик бўлиши учун бу йилга текин қилинди дегани давлат бюджети ёки ота-она тўлаши керак бўлган маблағ — 500 млрд сўмга яқин сумма давлат бюджетидан йўналтирилади. Бу президентнинг ўзининг иродаси, ташаббуси. Бу тизимнинг янада самарадорлиги, шаффофлигини ўрганиш бўйича топшириқ ҳам берилган. Бу енгиллик фақат жорий ўқув йилига тақдим этилган», — дейди Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов.

Шунингдек, вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжав кейинги йилнинг бюджети ишчи гуруҳ натижаларидан келиб чиқиб белгиланишини, бу жараён кейинчалик амалга оширилиши бўйича ҳукумат томонидан белгиланишини ва тасдиқланган бюджет асосида кўрилишини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилиши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: