19:38 | 06.09.22

                       

Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ҳамдардлик йўллади

Мамлакатда содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам ҳалок бўлган

Шавкат Мирзиёев Хитойда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам ҳалок бўлгани муносабати билан Хитой раисига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Хитойнинг Сичуань музофотида кучли зилзила оқибатида кўплаб одам нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Шавкат Мирзиёев Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллаган.

«Бутун Хитой халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади», дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Хитой жануби-ғарбий қисмида содир бўлган 6,8 балли зилзила оқибатида 65 киши ҳалок бўлди, камида 248 киши жароҳатланди, 12 киши бедарак йўқолди. 240 га яқин уй қулаб тушиб, 13 мингдан ортиқ уй зарар кўрган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик йўллаганди. Шунингдек, давлат раҳбари Бразилиянинг Брумадинью муниципалитетида тўғон ёрилиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан 2019 йил 28 январь куни мамлакат президенти Жаир Мессиас Болсонаруга ҳамдардлик билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: