13:51 | 29.10.24
«DAVR BANK» АТБ айрим қонунларни бузгани учун жаримага тортилди. Шунингдек, ҳолатни бартараф этиш ва келгусида бу каби қонунбузилишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
«DAVR BANK» АТБ «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларни бузгани учун жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот котиби хабар берди.
Қўмита ўтказган ўрганишлар давомида банк томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда «Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит» мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилган.
Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилган. Унда микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, илова орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш жойига ҳамда ойлик даромадга эга бўлган бўлиши лозимлиги кўрсатилган.
Шунингдек, микроқарз муддати – 60 ойгача, фоиз ставкаси – 43,00 фоиз, қарз миқдори – 50,0 млн сўм этиб белгиланганлиги аниқланган. Микро қарз бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги ҳамда «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар талаблари бузгани бўйича «DAVR BANK» АТБга нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: