18:51 | 06.11.24

                       

Тошкент метрополитенида эркак ҳожатини чиқарди

Тошкент метрополитенида эркак ҳожатини чиқарди. Ҳозирда унга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда (видео).

Тошкент метрополитенида эркак ҳожатини чиқаргани акс этган видео тарқалди. Пойтахт метрополитени ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, ҳолат 27 сентябрь санасида содир этилган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирда белгиланган тартибда фуқарога нисабатан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, метрополитен матбуот хизмати йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш вақтида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилиш ва тозаликка риоя қилишини сўраган.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенида ҳожатхонани фақат Чилонзор бекатидан топиш мумкин. Бу 23 февралдан ишга туширилган бўлиб, ундай фойдаланиш пулли.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: