8:27 | 02.12.24

                       

Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликларга яна бир имконият: «яшил йўлак» муддати узайтирилди

Жанубий Кореяда ноқонуний юрган фуқаролар «яшил йўлак» орқали 2025 йил 31 январга қадар жарималарсиз ва қонуний оқибатларсиз мамлакатни тарк этишлари мумкин.

Жанубий Корея Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ўртасидаги музокаралар натижасида Кореяда ноқонуний юрган фуқаролар учун «яшил йўлак» орқали чиқиб кетиш лойиҳасининг амал қилиш муддати 2025 йил 31 январгача узайтирилди.

Лойиҳага кўра, ушбу муддат давомида Кореяни ихтиёрий тарк этган шахслар:

  • жарималардан озод этилади;
  • кейинчалик Кореяга кириш тартиби енгиллашади.

Ноқонуний юриш давомида қонунбузарлик содир этган шахслар жаримага тортилмаслик учун ушбу имкониятдан фойдаланишлари сўралмоқда. Агар лойиҳа муддати тугагандан сўнг ҳам мамлакатда ноқонуний қолиш давом эттирилса, ҳар бир ой учун 2000 долларгача жарима ҳамда Кореяга қайта киришга тақиқ қўлланилади.

Миграция агентлиги фуқароларга мурожаат қилишлари учун Корея Адлия вазирлигининг расмий сайти (www.hikorea.go.kr) ва Сеулдаги ваколатхона телефон рақамларини (02-2285-1341) тақдим этди.