12:10 | 02.12.24

                       

Палов индекси: энг арзон палов Наманганда, энг қиммати эса Тошкентда

2024 йил ноябрь ойи учун паловнинг ўртача нархлари маълум қилинди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, мамлакат бўйлаб палов нархлари кузатуви ўтказилди. Унга кўра:

  • Наманганда 1 порция паловнинг ўртача нархи 22 201 сўмни ташкил этди, бу энг арзон кўрсаткич;
  • Тошкент шаҳрида эса 1 порция учун ўртача нарх 34 541 сўм бўлиб, энг қиммат палов шу ерда тайёрланмоқда.

Бошқа ҳудудларда палов нархлари қуйидагича:

  • Андижон — 30 197 сўм;
  • Бухоро — 33 717 сўм;
  • Самарқанд — 30 480 сўм;
  • Фарғона — 26 602 сўм.

1 килограммлик (7 порция) паловнинг ўртача нархи эса Тошкент шаҳрида 241 787 сўмни ташкил этган.

Нарх ўзгаришлари тўғрисида:

  • Фарғона вилоятида нархлар 5% ошган;
  • Қолган барча ҳудудларда ўтган ойга нисбатан нархлар ўзгармаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: