12:59 | 19.11.24

                       

Назарбекда маст ҳолда пичоқ билан кўчада юрган эркак ушланди

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек туманида маст ҳолда пичоқ билан кўчада юрган шахснинг видеоси тарқалди.

Расмий маълумот

  • Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, видеода акс этган шахс тезкорлик билан ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб, зарарсизлантирилган.
  • Ҳодиса давомида ҳеч ким жароҳатланмаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган.
  • Қайд этилишича, шахс маст ҳолдаги хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Эркакка нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари бошланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: