14:15 | 20.11.24

                       

Ўзбекистонда 2025 йил — «Атроф-муҳитни асраш ва ‘яшил’ иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди

Президент иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун янги ташаббуслар таклиф қилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, дунё миқёсида иқлим ўзгаришлари кескин таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистон бу глобал муаммога қарши бир қатор лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширмоқда.

Нима учун бу муҳим?

Президент ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш ва қазилма ёқилғиларни ортиқча истеъмол қилиш каби муаммоларни қайд этди. Ушбу жараёнлар глобал исиш, табиий офатлар кўпайиши ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу ҳолатда Ўзбекистон бир қанча муҳим қадамларни амалга оширмоқда:

  • «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси уч йилдан бери амалга оширилаётгани ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликда **Минтақавий иқлим стратегияси** ишга туширилгани;
  • Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университетининг пойтахтда ташкил қилингани;
  • БМТ томонидан қабул қилинган иккита муҳим резолюция ташаббускори бўлгани.

2025 йил — «яшил» иқтисодиёт йили

Президент бу ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу ташаббусни қўллаб-қувватладилар.

«Яшил» энергетика ва иқтисодиётни рақамлаштириш Ўзбекистоннинг келгуси йиллардаги асосий вазифаларидан бирига айланмоқда.