15:06 | 18.11.24

                       

Жўраевлар иши бўйича апелляция суди биринчи инстанция қарорига ўзгартиш киритмади

Тошкент шаҳар суди апелляциясида Жўраевлар иши кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилди. Ака-ука Жўраевларнинг шикояти қаноатлантирилмади.

Коллаж: «Bugun.uz»

Тафсилотлар

  • Апелляция суди ажримига кўра, Учтепа туманлараро суди томонидан чиқарилган қарор ўз кучида қолди.
  • Унга кўра, Ботир Қодиров марҳум Шерали Жўраевнинг ўғли деб топилди.
  • Суд қарорида Ботир Қодировнинг туғилганлик ҳақидаги далолатномасига «ота устуни» сифатида Шерали Жўраевнинг исми киритилган.

Контекст

  • Ботир Қодиров даъво аризасини киритишга «мажбур бўлганини» таъкидлаб, мерос учун эмас, ҳақиқатни тиклаш учун ҳаракат қилганини айтган.
  • Зоҳиршоҳ Жўраев апелляция шикоятини қонунсиз қарорга қарши киритганини билдирган. У далил ва исботлар етарли эмаслигини таъкидлаган.

Бу иш нафақат шахсий ҳуқуқлар ва қариндошлик муносабатларига тааллуқли, балки жамоатчилик эътиборини қозонган. Суд қарори оилавий низолар ва меросга боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий жиҳатларини кўрсатиб бермоқда.