18:14 | 18.11.24
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида депутатлар Раҳимжон Хакимовни Спикер ўринбосари лавозимига муносиб деб топишди.
Хакимовнинг илмий ва сиёсий тажрибаси, шунингдек, амалий раҳбарлик қобилияти унинг Спикер ўринбосари сифатидаги масъулиятли лавозимга муносиб номзод эканлигини кўрсатган.
Депутатлар Акмал Саидовнинг узоқ йиллик фаолиятидан сўнг, янгича фикрловчи, ёш раҳбарлар парламентда иш бошлашига умид билдиришди. Раҳимжон Хакимов каби ташаббускор сиёсатчилар парламентда янги ғоялар ва лойиҳаларни илгари сура олади.
Раҳимжон Хакимовнинг бу лавозимдаги фаолияти замонавий ёндашувлар, ёш кадрлар учун янги имкониятлар ва парламент фаолиятида ижобий ўзгаришларга олиб келиши кутилмоқда.